Чирчиқда ўтаётган Ўзбекистон чемпионатидан фоторепортаж
Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида оғир атлетика бўйича ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бошланди.
Мусобақада Республика касаба уюшмалари, Жисмоний тарбия ва спорт университети, Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ҳамда Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари ўз жамоалари билан иштирок этмоқда.
[gallery-11141]
Чемпионатни ўтказишнинг асл мақсадларидан бири 290 нафар иштирокчи орасидан жорий йилнинг май ойида Жанубий Кореяда ўтадиган Осиё чемпионатига терма жамоа аъзоларини саралаб олишдан иборат.
Бугун аёллар 45 кг. ва 49 кг., эркаклар эса 55 кг. ва 61 кг. вазн тоифасида беллашади
Ўзбекистон чемпионати баҳслари 1 апрелга қадар давом этади.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА