English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чет тилидан ижодий имтиҳонлар бўлиб ўтмоқда
16:03 / 2023-07-22

Бутун мамлакатимизда бўлгани каби Андижон вилоятида ҳам олий ўқув юртларига ўқишга кириш учун ҳужжат топширган абитуриентларга чет тили фанидан ёзма ижодий имтиҳонлар бўлиб ўтмоқда.

Чет тилидан ижодий имтиҳоннинг ёзма қисмида абитуриентлар тинглаб, тушиниш, ўқиш ва ёзма иш бўйича ўз билим ва иқтидорини синовдан ўтказади.  

Ижодий имтиҳонларнинг ёзма қисми 21-23 июль кунлари икки сменада бўлиб ўтади. Имтиҳонлар биринчи сменада эрталаб 8.00 дан, иккинчи сменада эса 15. 00 дан бошланади.  

– Андижон вилоятидаги имтиҳонлар ўтказилиши белгиланган барча бино ва аудиторияларда абитурентлар учун зарур шароитлар яратилган, – дейди Билим ва малакаларни бахолаш агентлиги Андижон бўлими бош мутахассиси Рустамжон Азимов. – Бундан ташқари, ота-оналар, кузатувчилар учун ҳам зарур шароитлар, жараёнларни онлайн кузатиш имконияти яратилган.  

Абитуриентлар қачон, қаерда имтиҳон топширишларини my.uzbmb.uz сайти орқали шахсий кабинетидан билишлари ва имтиҳонда қатнашиш рухсатномасини юклаб олишлари мумкин.

 

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,

З. УМРЗОҚОВ (фото),

ЎзА