English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чекка маҳаллада тиббий кўрик
15:20 / 2024-09-10

Янги Наманган туманидаги Келажак тонги маҳалласида Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ташаббуси билан туман аҳолиси учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди.

Мазкур тиббий кўрикка вилоят даволаш-профилактика муассасаларининг малакали мутахассислари жалб қилинди. Унда эндокринолог, травматолог, невропатолог, терапевт, кардиолог, нарколог, тери-таносил, инфекционист каби 14 та йўналиш бўйича аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.  

– Тиббий кўрик натижасида аниқланган сурункали касалликлари бор фуқароларга кўп тармоқли тиббиёт марказида стационар шароитда даволаниш учун тавсия берилди, – дейди Янги Наманган тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Шамсиддин Абдуназаров. – Шунингдек, маҳаллада яшаётган ёши улуғ инсонлар, ногиронлиги бор шахслар ва болаларнинг ҳолидан хабар олиниб, уй шароитида тиббий кўрик уюштирилди. Тиббий кўрик давомида соғлом турмуш тарзини шакллантиришда жисмоний тарбия ва спортнинг ўрни, қолаверса, тўғри овқатланиш юзасидан маслаҳатлар берилди.  

Халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган бундай тадбирлар вилоятнинг олис, чекка қишлоқ ва маҳаллаларида мунтазам ўтказиб бориш режалаштирилган.  

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.