English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Буюк Британия ташқи ишлар вазирлиги Украинани ғалабага эришгунга қадар ҳамда ҳарбий ҳаракатлар ниҳоясига етгунича қўллаб-қувватлашга ваъда берди
15:25 / 2022-10-04

Вазирликнинг таъкидлашича. Лондон Киевни ғалабагача қўллаб қувватлаш учун стратегик имкониятга эга.

Буюк Британия ҳукумати Украинага ҳарбий ҳаракатлар пайтида Киев ўз олдига қўйган мақсадларга эришмагунича ҳамда уруш тугаб вайрон бўлган инфратузилмаларни қайта тиклашда ҳам иқтисодий ва ҳарбий ёрдам кўрсатишни давом эттиради. 
  
Биз уруш Украина фойдасига ҳал бўлмагунича ёрдам бераверамиз. Биз уларнинг суверенитети тикланмагунича қўллаб-қувватлашда давом этамиз. Биз ҳеч қачон Луганск, Донецк, Херсон, Запорожья ёки Кримнинг Россияга қўшиб олинганини тан олмаймиз. Улар Украинанинг ажралмас қисми ҳисобланади. Украина ушбу урушда ғалаба қилганидан кейин, биз уларга уйларини, иқтисодиётини ва жамиятини тиклашда ёрдам берамиз", - дейилади қироллик ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверлининг маърузасида. 

ТАСС агентлигининг ёзишича, У ушбу маърузаси билан сешанба куни Консерваторлар партияси съездида чиқиш қилган. 

Унинг таъкидлашича, Лондон Украина ҳукуматини ғалабага эришгунича қўллаб-қувватлаш учун “стратегик чидамли”. 
 
Клеверлининг маърузасида таъкидланишича, Буюк Британия ўзининг Украина бўйича фаол ҳаракатлари билан халқаро сиёсатда оддий “шарҳовчи” эмас, балки “майдондаги ўйинчи” эканини намойиш қилди.