Буюк Британия Польша ҳудудига ҳужумга қарши ҳарбий тизим жойлаштиради

Буюк Британия Польшага ҳаво ҳужумига қарши “Sky Sabre” тизими ва қўшимча 100 нафар ҳарбий хизматчисини жойлаштиради.
“ТАСС” хабарига кўра, Буюк Британия мудофаа вазири Бен Уоллес польшалик ҳамкасби Мариуш Блашак билан биргаликда ўтказган матбуот анжуманида: “Польшани қўллаб-қувватлаш ва унинг ҳаво ҳудудини ҳимоялаш учун ўрта масофали “Sky Sabre” ҳаво ҳужумига қарши тизими ва ҳарбийларнинг жойлаштирилишини эълон қилишим мумкин”, деди Бен Уоллес.
Британия расмий вакилининг қўшимча қилишича, “Sky Sabre” ўрта масофадаги энг замонавий тизим бўлиб, у теннис коптогидек нишонга товуш тезлиги билан аниқ тегади.