English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода халқаро зиёрат туризми ҳафталиги якунланди
11:24 / 2022-11-04

Бухорода халқаро зиёрат туризми ҳафталиги доирасида хорижий меҳмонлар, таниқли уламолар, исломшунос, диншунос олимлар, турли илмий-тадқиқот марказлари раҳбарлари ҳамда диний соҳа вакиллари “Мир Араб” ўрта махсус ислом билим юртида бўлишди.

Меҳмонлар билим юрти тарихи ва ҳозирги фаолияти билан танишишди. Мазкур Мадрасада таҳсил олган Озарбайжон мусулмонлари идораси раиси, Шайхул ислом Оллоҳшукур Пошшозоданинг эсталик совғаси Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти мудири Жалолиддин Сабуровга топширилди.

Тадбирдан сўнг меҳмонлар Пешин намозини билим юрти талабалари билан мадраса масжидида адо этишди.

[gallery-9427]

Ҳафталик доирасида тадбир иштирокчилари ҳунарманд Акмал Муҳиддиновнинг “Баҳоуддин Нақшбанд” ҳунармандчилик марказида ҳам бўлишди. Марказдаги галерея, ёғоч ўймакорлик устахонаси, каштадўзлик санъати каби йўналишлар фаолияти билан танишишди. Шунингдек, Бухоро “Оши софи”си, кўк сомса, тандир кулчаси каби таомлар тайёрланиши бўйича маҳорат дарсларида қатнашишди.

Бухорода бўлиб ўтган тадбир кўтаринки кайфият ва қатор давлатлар билан зиёрат туризми йўналишида умидли ҳамда самарали ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши билан якун топди. Ҳафталик давомида муҳокама этилган масалалар, эришилган келишувлар мамлакатимизда зиёрат туризмини янада ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидланди.

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА