English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоро вилоятида 34 мингдан зиёд ўғил-қиз биринчи синфга қадам қўйди
12:11 / 2024-09-04

ФОТОРЕПОРТАЖ

Бухоро вилоятидаги умумтаълим мактабларида ҳам “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари ўтказилди.

Қўлларида гул, қалбда ҳаяжон билан севимли мактаби томон ошиқаётган ўқувчи-ёшларнинг қувончи чексиз. Ёзги таътилда куч-қувватга тўлган ўқувчилар янги ўқув йилида янги марраларни забт этишни ният қилган. 

[gallery-19094]

Таъкидлаш керак, вилоятда 548 та давлат умумтаълим ва 28 та хусусий мактаб мавжуд бўлиб, уларда 31 минг нафар педагог-ходим фаолият юритади. 

Жорий 2024/2025 ўқув йилида вилоят умумтаълим мактабларида 34 мингдан зиёд ўғил-қиз биринчи синфга қадам қўйди. Уларга Президентимиз совғаси – ўқув қуроллари жамланмаси тантанали тарзда топширилди.

Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА