English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БУГУН: газеталарни варақлаганда...
10:54 / 2023-02-01

Кундалик газета, вақтли матбуотни жамиятнинг уриб турган томирига қиёс қилиш мумкин...

“Янги Ўзбекистон”дан 31 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида жамоат транспортларининг янги тизимини жорий этиш бўйича бўлиб ўтган йиғилишга оид шарҳ ўрин олган. Фанлар академияси Тарих институти директори, тарих фанлари доктори, профессор Азамат Зиёнинг “Билаги зўр – бирни енгар, онги ва юраги зўр эса – мингни” мақоласини, албатта, ўқинг.  “Давлат ва хусусий сектор. Энергетика соҳасидаги бу ҳамкорлик қандай натижа беради?” мақоласида ўртага ташланган савол ҳам ўқувчи қалбида акс садо бериб туради. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли навоийшунос Султонмурод Олимнинг буюк бобокалонимиз Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллигига бағишланган “Навоий қанча ва нечта жанрда асар битган?” мақоласи катта қизиқиш билан ўқилади.

“Халқ сўзи”да ҳам давлат раҳбари иштироки билан боғлиқ муҳим тадбирдан шарҳ, шунингдек, бир қатор таҳлилий мақолалар эълон қилинган. “Мониторинг давомида ишлаб чиқилган таклифлар”,”Тарихий аҳдномаларга бой тадбир”, “Муҳокама марказида – Ҳукумат ҳисоботи” каби мақолаларда бугунги куннинг муҳим масалалари таҳлил қилинган. “Ўзбекистон фуқароларини тинглаб” лойиҳасининг беш йиллик натижалари қандай?”, “Ўзбекистон Жанубий Осиё минтақаси кучли учталигида” ҳамда адабиётшунос Буробия Ражабованинг “Буюк даҳонинг ёдномалари” каби мақолалар ҳам газетхон эътиборидан четда қолмайди.

“Hurriyat”да бир қатор жиддий мақолаларга дуч келасиз. “Хўжакўрсинга ишлаётган қонунлар” мақоласи шулар жумласидан. Фалсафа фанлари доктори, профессор Виктор Алимасовнинг “Маданият ходими ким?” мақоласи мушоҳадаларга бой. “Чин юртида ҳоким бўлган юртдошимиз” мақоласида таҳлил, тарих ва талқин бор. “Адабиёт” саҳифасидан жой олган Шуҳрат Маткаримнинг Бозор”, Баҳром Боймуродовнинг “Чол ота” ҳикоялари, Мунира Рамазонаванинг шеърлари кўнгилга қувват беради.

“Maʼrifat”  кўпчиликни қизиқтирадиган, муҳим ва долзарб мавзулар, таълим тизими билан боғлиқ масалаларни ёритишда давом этади. “Ногиронлиги бор инсонлар қадр топдими?”, “Вазир Ҳилола Умаровага очиқ хат” “Талаба нега ижара шартномасини туза олмаяпти?” каби мақолаларда жиддий масалалар кўтарилган. “Телеграмдан мактублар”, “Ҳажв ортидаги ҳақиқатлар”, “Дониш – халқнинг бадиий тафаккури”, “Зангор осмон қўйнида мағрур ўсган оққайин” каби мақолаларда бугунги таълим, унинг ютуқ ва муаммолари хусусида сўз юритилади.

“Oʻzbekiston ovozi”да ҳам ўқувчи эътиборини тортадиган мақолалар  бир талай. “Энг яхши шахмат мамлакати”, “Бетарафлик депутатга мосми?” “Ўсиш 5, инфляция 9,5 фоизгача” каби мақолаларда таҳлил, танқид ва таъкид бор. “Рост давра” саҳифасида  холислик, бирлик, якдилликка интилиш акс этган.

“Milliy tiklanish”да “Бошланғия синф ўқувчиларига сентябрь ойидан бошлаб бепул овқат берилади!” мақоласи эълон қилинган. Ўтган йил Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 285 минг нафар бошланғич синф ўқувчилари учун бепул овқатланиш йўлга қўйилган эди. Энди  республиканинг қолган вилоятлари ва Тошкент шаҳрида ҳам бу амалиёт йўлга қўйилади. Бунинг учун 2,3 триллион сўм маблағ ажратилади. Бу, чиндан ҳам хушхабар... “Ахборий пандемия ёхуд фикрлар бошқарувидаги дунё”, “Ким судялар ишига аралашса, энди қамалади”, “Уят””Уқувсиз фармацевтика тизими қурбонлик қилишда давом этмоқда”, ”Қачон янги мезонларга навбат келади?” каби мақолаларда ютуқ, хушхабарлар билан бирга бугунги кун оғриқларини ҳам қалбингизда ҳис этасиз.

“Yoshlar ovozi” – ёшлар минбари. “Таълим сифати қандай оширилади?”, “Мактаб совуқ бўлса кимга мурожаат қилиш керак?”, Олис ҳудуд тажрибаси”, “12 ёшли тенгдошимиз ойига 500 доллар топади. Сиз-чи?” каби мақолаларда тезкор ҳаёт, изланиш, ёшлар қалбига йўл, ватанга муҳаббат туйғулари мужассам. 

Бугунги газеталарни ўқинг.

   

А.Нарзуллоев, ЎзА