English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун: газеталарни варақлаганда…
12:16 / 2022-03-18

Матбуотда Наврўзи олам руҳи устуворлигидан кўнглингизга ҳам баҳорий илиқлик оқиб киради.

“Янги Ўзбекистон” газетасида давлат раҳбарининг “Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳуқуқий хизмат кўрсатишда адлия органлари ва муассасалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони эълон қилинган. Таҳлил ва таққос, Ўзбекистон ва дунё, ислоҳотлар амалда, наврўз шукуҳи акс этган мақолалар мазмун-моҳияти билан юртимизнинг бугунги ҳаётини ўзида акс этганига гувоҳ бўласиз.

“Халқ сўзи”да эълон қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, сиёсатшунос Қудратилла Рафиқовнинг “Бугун қарсаклар замони эмас!” мақоласини диққат билан ўқишингизни тавсия қилган бўлардим. Шунингдек, газета орқали Олий Мажлиси Сенатининг йигирма тўртинчи ялпи мажлисининг биринчи иш куни ҳисоботи, Ўзбекистонда хорижий инвесторлар учун имкониятлар эшиги кенг очилаётгани, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ҳолати қандайлигига оид шарҳ, лавҳа, мақолалар билан ҳам танишасиз.

“Oʻzbekiston adabiyoti va sanʼati” газетасида меҳр-оқибат, инсон қадри ва Наврўз – янги кун билан боғлиқ саҳифа эътиборни тортади. Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Ориповнинг шеърлари, беназир ёзувчи Шукур Холмирзаевнинг “Баҳор” номли ҳикоясини мазза қилиб ўқийсиз. Устоз Икром Отамуроднинг “Руҳиянинг таржимаи ҳоли” номли дилномаси, Салим Ашурнинг Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Давлат мукофоти совриндори, таниқли режиссёр Олимжон Салимов билан суҳбати, Гулжаҳон Мардонованинг “Энам айтган айтимлар” мақоласида кўнгил сув ичадиган, руҳ қувват оладиган туйғулар жамулжамлигини ҳис этасиз.

Adolat”нинг бугунги сонида янгиланиш фасли руҳи ҳукмрон. Коррупцияга бағишланган “Илдизи билан қуритиладиган иллат”, “Донорлик – кўнгилли ёрдам, хайрли эҳсон”, “Фалак тоқига юксалган аллома” каби мақолалар газетхон эътиборидан четда қолмайди. Атоқли шоир Абдулла Орипов, Жуманиёз Жабборов ва Азим Суюнларнинг баҳор ва янги кунга бағишланган шеърлари кўнгилларга баҳорий қувонч олиб киради.

“Vatanparvar”да ҳам Наврўзи олам руҳи ҳукмрон. Ҳарбий разведкачилар муваффақияти, эр йигитлар – эл посбони, умр мазмунига айланган йиллар, тарих ва бугун уйғунлашган мавзулардаги мақолалар замирида ҳаётга, Ватанга бўлган чексиз муҳаббат бор. “Буюк қопқа қиссаси”, “Қирқингиз қилич билан келинг...”, “Жасорат қошида ўлмагай инсон” саҳифалари мароқ билан ўқилади.

Бугунги газеталарни ўқинг...

А.Нарзуллоев, ЎзА