English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун 2013 – 2015 йилларда берилган ҳайдовчилик гувоҳномалари алмаштиришнинг сўнгги куни
10:36 / 2023-09-30

Хабарингиз бор, Ўзбекистонда эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати ҳукумат қарори билан ўзгарган эди. Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2021 йил 18 ноябрда “Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга ўзгартиришлар киритилган.

Унга кўра, эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспортнинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича узайтирилган:

- 2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2023 йил 31 мартгача (олдин 2022 йил 31 мартгача эди);

- 2010–2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача (олдин 2022 йил 30 июнгача эди);

- 2013–2015 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача (олдин 2022 йил 30 сентябргача эди);

- 2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача (олдин 2022 йил 31 декабргача эди.

г) эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар уларнинг берилган санасига мувофиқ ҳолда:

2010-йилгача бўлган даврда берилганлари — 2022 йил 1 апрелдан;

2010 — 2012 йилларда берилганлари — 2022 йил 1 июлдан;

2013 — 2015 йилларда берилганлари — 2022 йил 1 октябрдан;

2015 йилдан кейин берилганлари — 2023 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади”.

Бугунги кунда эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари янгисига алмаштириш билан боғлиқ барча жараёнлар аҳолига қулайлик яратиш мақсадида давлат хизматлари марказларида амалга оширилади. Янги гувоҳнома эскисидан пластик шаклда тайёрланганлиги билан ҳамда 10 йил муддатга берилиши билан фарқ қилади.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, бу сафарги ўзгаришларга 1968 йил Венада қабул қилинган “Йўл ҳаракати тўғрисида”ги Конвенция тавсияларига мувофиқлигини таъминлаш ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни самарали ташкил этиш мақсад қилиб қўйилган. 

Бундан ташқари, янги намунадаги гувоҳномалар халқаро стандартлар асосида яратилган бўлиб, бошқа давлат ҳудудида ҳам ишлатиш имконияти яратиши, Вазирларлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июндаги 389-қарорига асосан эгасининг шахсини тасдиқловчи расмий давлат ҳужжати мақоми берилганлиги билан ажралиб туради.

Ўзбекистонда сўнгги 20 йил ичида учинчи марта умуммиллий миқёсда ҳайдовчилик гувоҳномаси алмаштирилмоқда. 2006 йилдан олдин 1998 йилда ҳам Ўзбекистонлик ҳайдовчиларга “янги намунадаги” гувоҳнома олишга мажбур бўлишган. Янги намунадаги ҳужжатларни халқаро талабларга мослаш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш мақсадида қилинаётганлиги таъкидланмоқда. Республика бўйича эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган ҳайдовчилар сони – қарийб 5,7 миллион нафарни ташкил этади. Шунга кўра, эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини мажбурий алмаштириш муддатлари Ҳукумат томонидан 2 маротаба (дастлаб, 2020 йилдан – 2021 йилнинг охирига қадар, кейинчалик 2021 йилдан – 2022 йилнинг сўнггига қадар) узайтирилган эди.

М.Турдалиева, ЎзА