English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Божхоначилар тадбиркорларга кўмакчи
22:50 / 2022-11-30

Президентимизнинг 2022 йил 27 апрелдаги 122-сонли фармони билан божхона органларига тадбиркорлик субъектлари муаммоларини ўрганиш ва уларга амалий ёрдам бериш мақсадида учрашувлар ташкил қилиш вазифаси юклатилган. Сирдарё вилояти божхона бошқармасида ташкил этилган Ишчи гуруҳи томонидан 2022 йил 30 ноябрь куни бошқарма раҳбарияти бошчилигида Гулистон шаҳар ҳокимлиги, Савдо-саноат палатаси Гулистон шаҳар бўлими ва “Baqqol-Don Savdo” МЧЖ мутасадди раҳбарлари иштирокида тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.

Тадбирда бошқарма раҳбарияти ва масъул ходимлар томонидан тадбир иштирокчиларига божхона соҳасига оид янгиликлар, яъни Президентимизнинг “Божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режими қўлланилишини соддалаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан қайта ишлаш операциялари афзалликлари ва 2022 йил 9 ноябрдаги қарори билан якка тартибдаги тадбиркорларга мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини амалга оширишда мулкий ҳуқуқлар дахлсизлиги ҳақида ҳамда божхона соҳасини рақамлаштириш ва коррупцияга қарши курашиш борасида эришилаётган натижалар бўйича батафсил тушунтиришлар берилди.

 Учрашув якунида корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишилди ва келгусидаги экспорт салоҳиятини кўпайтириш бўйича келишиб олинди.

Ш. Суяров, ЎзА.