English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Божхона тўловларидан бўйин товлашга бўлган уринишга чек қўйилди
11:01 / 2023-04-27

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, товар-моддий бойликларининг юртимиз ҳудудига ноқонуний йўллар орқали олиб кирилишига қарши курашиш борасида божхона органлари томонидан тизимли чоралар кўрилмоқда.

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ҳамда “Сирғали” божхона пости ходимлари ҳамкорликда хориждан келтирилган ва эркин муомалага чиқариш божхона режимига расмийлаштириш учун тақдим этилган "этилен полимер" товарларини белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказди.  

Натижада йўл-юк кузатув ҳужжатларида ва божхона юк декларациясида товарларнинг ташқи иқтисодий фаолият товар кодлари нотўғри кўрсатилгани аниқланиб,  495 миллион сўмлик мазкур товарлар вақтинча сақловга олинди.  

Товарларга нисбатан 39 миллион сўм миқдорида қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.  

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Ш.Маматуропова,

ЎзА