English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Божхона тизимида коррупцияга йўл йўқ
17:35 / 2022-11-20

Сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш тизимида бир қатор қонун ва қонуности меъёрий ҳужжатлар қабул қилиниб, иқтисодиётимизни ривожлантиришга, божхона тизимини рақамлаштиришга, жамиятда очиқлик ва шаффофликни таъминлашга, оммавий ахборот воситалари билан ишлашга катта эътибор қаратилмоқда.

 

С

ирдарё вилояти божхона бошқармасида “Коррупцияга қарши курашиш – асосий мақсадимиз” шиори остида шахсий таркиб иштирокида йиғилиш ўтказилди. Тадбирда бошқарма раҳбарияти томонидан Давлат божхона қўмитаси раиси ҳузурида 2022 йил 15 ноябрь куни ўтказилган йиғилишда айрим божхона постлари томонидан қайд этилган салбий ҳолатлар бўйича айбдор ва алоқадор ходимларга нисбатан қатъий интизомий ва профилактик чоралар кўрилганлиги айтиб ўтилди.

Йиғилиш якунида божхона тизимида коррупцияга қарши кураш кескин ва муросасизлик билан давом этишини, барча ходимлар мамлакатимизга ва халқимизга ҳалол, виждонан, сидқидилдан хизмат қилишлари, ўзларига юклатилган вазифа ва мажбуриятларини амалдаги қонунчилик талаблари асосида белгиланган тартибда амалга ошириши лозимлиги таъкидланди.

Ш. Суяров, ЎзА.