English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бош қомусимиз – эркин ва фаровон турмушимиз пойдевори
17:14 / 2023-12-07

Термиз шаҳридаги Санъат саройида Конституциямиз қабул қилинган куннинг 31 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Давлат ва жамоат ташкилотлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, ҳарбийлар, меҳнат фахрийлари, фаол ёшлар ва хотин-қизлар иштирок этган тантанали тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов сўзга чиқиб, барчани қутлуғ сана билан табриклади. 

Таъкидландики, Янги таҳрирдаги Конституциямиз – умумхалқ муҳокамасидан ўтган, халқимиз хоҳиш-истаклари намоён бўлган тарихий ҳужжат сифатида инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг мустаҳкам ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилмоқда. 

Инсоният тўхтовсиз давом этувчи глобаллашув жараёнида юзага келаётган муносабатларни ҳамда ижобий натижаларга эришиш учун олдинга қўйилган мақсадлар йўлини аниқ белгиловчи тизимли талабларга эҳтиёж сезади. Бу борада бир шахсдан бутун бир жамият, давлат манфаатларигача бўлган улкан қамровни ўзида мужассамлаштирган қоидалар мажмуининг мавжудлиги эса мақсадларга эришиш йўлида ҳуқуқий кафолат бўлиб хизмат қилади. Унда халқимизнинг Янги Ўзбекистонни барпо этишдаги орзу-умид ва интилишлари ўз аксини топган. Чунки, Қомусимизда Янги Ўзбекистон стратегиясини амалга оширишнинг сиёсий-ҳуқуқий асослари яратилиб, миллий давлатчилик тараққиётининг тарихий муҳим босқичида давлат ва жамиятни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгилаб берилди. Тарихимизда илк бор Ўзбекистон – ижтимоий давлат сифатида белгиланиб, инсонга эътибор ва ғамхўрлик – давлат ва жамиятнинг энг асосий бурчи экани мустаҳкамланди. Давлатнинг ижтимоий соҳадаги мажбуриятлари билан боғлиқ нормалар сони 3 баробар кўпайтирилди. Ижтимоий давлатга хос ёндашувлар таълим соҳасига оид кўплаб модда ва нормаларда ҳам ўз ифодасини топиб, қарийб 2 баробарга ошди. Инсон ҳуқуқларига оид нормалар 3 баравардан ортиққа кўпайди. 

Асосий қонунимизда белгиланган нормалар билан суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳам мамлакатимизда инсон қадр-қиммати юксак даражада улуғланаётганини намоён этмоқда. Хусусан, яқин йилларда ҳам ҳукм ўқилган шахсга оқлов ҳукми чиқарилишини ҳеч биримиз хаёлимизга келтиролмас эдик. Бугун соҳада юз бераётган ўзгаришлар бу ҳолатларни оддий воқеликка айлантирди. Жиноят қилган шахс жазосини олиб, ноўрин жазоланганлар оқланмоқда. Шунингдек, енгилроқ жазо тайинлаш амалиёти жорий этилди. Йилнинг ўтган даврида вилоятда 549 нафар шахс суд залидан озод этилиб, 689 нафарига нисбатан асоссиз қўйилган моддалар айбловдан чиқарилган. 13 нафари оқланган. Халқимизга хос кечиримлилик, бағрикенглик ва олижаноблик тамойилларига мувофиқ билиб-билмай жиноят содир этган, қилмишига чин дилдан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган шахсларга нисбатан афв институти мунтазам қўлланмоқда. Бош қомусимиз қабул қилинганининг 31 йиллиги муносабати билан ҳам вилоятдан 44 нафар маҳкум афв этилди. 

Тантанали тадбирда таниқли санъаткорлар ва эстрада хонандалари, миллий маданий марказлар бадиий жамоаларининг қизиқарли концерт дастури намойиш этилди. 

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири