English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Болалар кулгиси дунёни тутсин
12:20 / 2023-06-02

Ўзбек халқи азал-азалдан болажон. Юртимизнинг қайси бир гўшасига борманг, болаларга кўрсатилаётган ғамхўрликларнинг гувоҳи бўласиз. Фарзандлар кўзидаги қувончни кўриб, қалбингиз фахр ва ғурурга тўлади.

Истиқлол йилларида мамлакатимизда болалар манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилди. Ёш авлодни жисмонан ва маънан соғлом қилиб вояга етказиш, фарзандларимизни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди.  

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманининг “Наврўз” маҳалласида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Болаларга беринг дунёни!” шиори остида хайрия байрам тадбири бўлиб ўтди.  

Байрам тадбирига маҳалланинг каттаю-кичиги жам бўлди. Хайрия тадбирида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож, чин етим болаларга байрам совғалари топширилди. Тадбирда иштирок этган туман ҳокими Нодир Эркаев наврўзликларни байрам билан қутлади ва 5 нафар эҳтиёжманд, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болажонларга совғалар берди.  

 

Ўлмас Баротов, ЎзА.