English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Боксчиларимизнинг аксарияти медалли бўлди
09:39 / 2022-07-14

Қирғизистоннинг Норин вилоятида Нурлан Абдикаликов хотирасига бағишланган халқаро турнирда ўзбекистонлик боксчилар 17 та медалга сазовор бўлди.

Шундан  6 таси олтин, 5 таси кумуш ва 6 таси бронза медалларидир. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Эътиборлиси, вакилларимиз мазкур халқаро мусобақада 21 нафар спортчи билан иштирок этиб, терма жамоамиз аъзоларидан Шодиёржон Мелиқўзиев, Дилшод Абдувалиев, Самандар Холмуродов, Руслан Абдуллаев, Жасурбек Юлдошев, Тимур Мержанов олтин медалга, Муҳаммадқодир Мамиржонов, Фозилжон Абдумуродов, Мадиёр Даниёров, Айдос Тагайбаев, Абдулла Ражабов кумуш, Ғофуржон Тоҳиров, Олмос Бобоев, Тимур Раҳматжонов, Ривожиддин Юлдошев, Шерзод Қодирбоев ва Самандар Жалолов бронза медалларини қўлга киритди.

Т. Рўзиев, ЎзА