English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бодринг ва узум нархининг ошиши бўйича маълумот берилди
11:36 / 2023-11-20

Мутахассисларнинг маълумотларига кўра, эртаги бодринг жанубий минтақаларда очиқ майдонларда 1–10 апрелда, марказий минтақада жойлашган ва водий 27 вилоятларида 10–20 апрелда, шимолий минтақаларда 20–30 апрелда, ўртаги муддатда жанубий вилоятларда 20 апрел–5 май, марказий минтақада жойлашган вилоятларда 1–10 май, шимолда 1–15 майда, кечки бодринг жанубда 10–20 июлда, марказий минтақаларда 15–30 июн, шимолий минтақаларда эса 15–25 майда экилади. Мевалари 5 см дан катта бўлгандан бошлаб, хосили йиғиб олинади. Ҳосил ҳар 2-3 кунда бир марта терилади. Йиғим-терим жараёнида ўсимлик палакларига зарар етказмаслик лозим. Вақтида териб олинмаган ҳосил сарғайиб кетади. Ўзбекистонда етиштирилган узум умумий ҳажмининг қарийб учдан бир қисми Сурхондарё вилояти (29,2 фоиз) ҳиссасига тўғри келди. Шунингдек, юқори улуш Наманган (15,1 фоиз), Қашқадарё (12,4 фоиз), Бухоро (12,2 фоиз) ва Самарқанд (8,9 фоиз) вилоятларида қайд этилган.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматининг маълумотига кўра, бугунги кунда бодринг ҳосили йиғиштириб олиниб, истеъмолчиларга етказиб берилди. Очиқ далаларда етиштирилган бодринг нархи мавсумда 1 кг учун ўртача 1,5- 2,0 минг сўмни ташкил қилди.  Таҳлилларга кўра, олдинги йилларда ҳам ноябрь ойи ўрталарига келиб, бодринг нархи ўсиши кузатилган.  

Шунингдек, мамлакатимизда узум навларининг миллий брендини яратиб, хорижда тарғиб этиш, салоҳиятли бозорлар билан фитосанитар келишувларга эришиш бўйича ҳам зарурий чора-тадбирлар белгилаб берилган.  

Қайд этилишича, кўп йиллик мониторинг кузатишларга кўра,  ноябрь-декабрь ойларида узум маҳсулотларининг сақлаш учун жойлаштирилиши нархларнинг ошишига олиб келди.  Хусусан, ўтган 2022 йилнинг ноябрь ойи нархи октябрга нисбатан 111,5 фоизга ошган бўлса, жорий йилда мос равишда бу кўрсаткич 119 фоизга ўсган.  Жумладан, маҳсулот нави бўйича “Ҳусайни” узум  15-25 минг сўм, тойфи 15-20 минг сўмни ташкил этган бўлса, ички ва ташқи бозорда харидоргир бўлган “Ризамат ота”, “Мерседес” каби навларига талаб ошган (1 кг 90 минг сўм атрофида).  

Маълумот ўрнида таъкидаш лозимки, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 октябрдаги тегишли қарори қабул қилиниб, иссиқхоналарга кафолатланган табиий газ етказиб бериш белгилангандан сўнг, экин экиш ишлари бошланди. Иссиқхонада етиштирилаётган маҳсулотлар ноябрь ойининг 3 декадаси ва декабрь ойи бошидан терими бошланиши билан ички бозорда нархлар барқарорлашиши прогноз қилинмоқда.  

Шу ўринда, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нархлари ошиши билан боғлиқ вазият табиий ҳолат бўлиб, бу қиш мавсуми учун иссиқхоналарда бир муддат тайёргарлик ишлари натижасида юзага келган.  

 

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА