English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БМТ: Россиянинг UNWTO аъзолигини тўхтатиб қўйиш тўғри эмас
12:20 / 2022-03-18

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Россиянинг Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO)даги аъзолиги тўхтатиб қўйилиши ҳалокатли оқибатга олиб келишига ишонади, деди Гутерришнинг матбуот котиби Стефан Дюжаррик “РИА Новости” агентлиги мухбирига.

Аввалроқ, UNWTO Ижроия кенгаши тарихдаги биринчи йиғилишида Украинадаги махсус амалиёт туфайли Россиянинг ташкилотга аъзолигини тўхтатиб қўйиш масаласини ҳал қилиш учун яқин келажакда навбатдан ташқари Бош ассамблея ўтказиш таклифини маъқуллаган эди. Москвани истисно қилиш мавзуси Гватемала, Литва, Польша, Словения ва Украина томонидан кўтарилган.

"Маълумки, Бош котиб БМТ тизимининг ихтисослашган муассасаси - Жаҳон сайёҳлик ташкилоти устидан ҳеч қандай ваколатга эга эмас. Бинобарин, унинг фикрича, Россиянинг мазкур тузилмадан четлатилиши кўп томонлама тизим фаолияти учун зарарли ҳолат яратиши мумкин", - деди Дюжаррик.