Блинкен: Ядро қуролидан фойданилса, бизда қарши чора бор
АҚШ маъмурияти Россия эҳтимолий ядро қуролидан фойдаланган тақдирда Украина атрофидаги вазият мавжуд можаро кенгайишига олиб келмаслигини таъминлашга қаратилган режа ишлаб чиққан. Бу ҳақда Қўшма Штатлар Давлат котиби Энтони Блинкен “CBS” телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Журналистнинг Россия ядровий қурол ишлатган тақдирда маъмуриятнинг жавоб режаси борми, деган саволига Блинкен “бизда бор”, дея қисқа жавоб берган.
Бош котиб воқеа ривожи шундай давом этса, Вашингтон қандай аниқ қадамлар қўйиши мумкинлигини муҳокама қилмаган, деди.
«Оқибат қандай бўлади?», деган саволга «Ядро қуролидан ҳар қандай фойдаланиш, албатта, қуролни қўллаган ва бошқа кўплаб бошқа мамлакатлар учун ҳалокатли оқибатларга олиб келади», деб жавоб қайтарган Блинкен.
Давлат котиби таъкидлаганидек, АҚШ маъмурияти Россия расмийларига ядро қуролидан фойдаланиш бўйича масъулиятсиз баёнотларни тўхтатиш зарурлигини айтган.
ЎзА