English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бемор болалар томонидан чизилган 26 та сурат аукционга қўйилди
09:49 / 2023-09-20

Саратон касаллиги ҳар қандай инсонни қўрқувга соладиган дард. У болаларда ҳам, катталарда ҳам учрайди. Айниқса, болалар онкологияси туфайли изтиробдаги ота-оналарнинг ҳолати, хайрияга муҳтож бемор болалар ноласи бу қўрқувни баттар оширади.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда ҳар йили 1000 га яқин болада онкологик касалликлар аниқланади. Дунё бўйлаб эса бу кўрсаткич ҳар йили 300 минг болада кузатилади. Уларнинг учдан бир қисми ҳаётдан кўз юмади. 

Пойтахтда ташкил этилган “Сен кучлисан” хайрия тадбири доирасида 133 нафар бемор бола томонидан чизилган 650 та сурат намойиш қилинди. Шунингдек, бемор болалар томонидан чизилган 26 та сурат аукционга қўйилди. Аукцион орқали келиб тушган маблағ хаста болаларнинг даволанишига сарфланади. 

– Бугунги кунда “Меҳрли мактаб”да 100 нафардан ортиқ бола таълим-тарбия олади, – дейди Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Лайло Рустамова. – Бемор болажонларнинг ўз қўллари билан чизган суратларида жуда катта маъно мужассам. Айниқса, аукциондаги қоронғуликда ёруғ нур шуъласида ўтирган боланинг оқ-қора сурати мени жуда таъсирлантирди.

Суратларни кўнгилли равишда сотиб олиб, болаларнинг даволанишига ҳисса қўшишга ҳаракат қилдик. 

Муҳайё Тошқораева, ЎзА