Байден Хитой раҳбари билан телефон орқали мулоқот қилмоқчи

Бугун АҚШ президенти Жо Байден Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан телефон орқали суҳбатда Украинадаги вазиятни муҳокама қилмоқчи.
Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки пайшанба куни тарқатган ёзма баёнотида айтди.
— Бу АҚШ ва Хитой ўртасида очиқ алоқа чизиғини сақлаб қолиш бўйича давом этаётган саъй-ҳаракатнинг бир қисми, — деди Псаки. — Етакчилар ўзаро рақобатни тартибга солиш, шунингдек, Россиянинг Украинадаги ҳаракати ва томонларни қизиқтирган бошқа масалаларни муҳокама қилади.