English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бадиий гимнастика: Ҳамюртимиз Екатерина Фетисова Польшада олтин медални қўлга киритди
22:30 / 2022-05-01

Польшанинг Варшава шаҳрида бадиий гимнастика бўйича “Irina Cup 2022” халқаро турнири бўлиб ўтмоқда.

Мазкур турнирда ўзбекистонлик гимнастикачи Екатерина Фетисова шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. Кўпкураш натижаларига кўра, Екатерина 122,90 балл тўплади ва олтин медални қўлга киритди.

Яна бир гимнастикачимиз Ёсмина Раҳимова 120,50 балл тўплаб кумуш медаль соҳиби бўлди. Озарбайжон вакили Илона Зейналова 116,550 балл тўплаб  учинчи ўринни эгаллади, – дейилади Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

ЎзА