English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БАА раҳбари: Имкониятни кенгайтириш - устувор вазифамиз
16:58 / 2022-07-14

Ҳамкорларимиз саҳифаларида

БАА Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён чоршанба куни телевидение орқали Амирликлар ва мухожирларга мурожаат қилар экан, келажакка оид қарашини баён қилди.  Бу ҳақда "WAM" ахборот агентлиги маълум қилди.

У мамлакатни ривожлантириш бўйича кун тартибини давом эттиришга ваъда берди. Тахминан 15 дақиқа давом этган самимий нутқида давлат етакчиси аҳоли фаровонлигини таъминлашдан тортиб, дунё осойишталигигига эришиш ва тинчлик кўприкларини барпо этишгача бўлган мавзуларга тўхталди. 

Одамларнинг бахт-саодати биринчи ўринда туришини таъкидларкан, БАА хавфсизлиги ва суверенитетини мустаҳкамлаш, чет элликларни қадрлаш, ёшларга умид бериш, ёрдам қўлини чўзиш, ишончли энергияни етказиб бериш, иқтисодиётни диверсификация қилиш, илм-фандан эзгулик йўлида фойдаланиш каби долзарб масалалар ҳақида ҳам сўз юритди:

- БАА сиёсати минтақада ва бутун дунёда тинчлик, барқарорликни ҳимоя қилиш, бошқаларни қўллаб-қувватлаш, инсоният фаровонлиги учун оқиллик ва ҳамкорликни тарғиб қилишда давом этади. Биз турфа хил, бой ресурсларга, айниқса юқори малакали инсон капиталига эгамиз. Зеро, БААда ёш кадрлар бисёр. Иқтисодиётимизни юксалтириш, ривожлантиришда 200 дан зиёд миллат вакиллари фаол иштирок этмоқда. Халқимиз тўлақонли, фаровон ва бахтли ҳаёт кечириши учун зарур бўлган ҳамма нарсани таъминлаш истиқболдаги режаларимиз асоси бўлиб қолади.

Бугун тонгда чиққан кўплаб маҳаллий газеталар давлат раҳбари нутқини эълон қилиб, мамлакатда сунъий интеллект технологиясини ривожлантириш орқали бутун дунё халқлари келажагига эътибор қаратилаётгани, бундай саъй-ҳаракатлар янги иқтисодий тармоқлар ўсиши учун катализатор вазифасини ўтаётгани, бу борада БАА етакчи давлатлардан бирига айланаётгани таъкидланган.

Дарвоқе, Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён Президент лавозимига киришгандан буён илк бор халқига мурожаат қилди.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА