Бўзатовлик ўқувчилар Президент ва ижод мактаблари билан танишди
Ушбу таклиф ижобий ҳал бўлиб, саёҳат ташкил этилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ташаббуси билан Бўзатов туманининг бир гуруҳ ёшлари Нукус шаҳридаги Президент ва И.Юсупов номидаги ихтисослаштирилган ижод мактабларига саёҳат қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, 3-сектор раҳбари, полковник А.Темирхановнинг жорий йил 30 январь куни туман ёшлари билан ўтказган учрашувда ўқувчи ёшлар томонидан Нукус шаҳрида янгидан қуриб битказилган Президент ва И.Юсупов номидаги ихтисослаштирилган ижод мактабларига саёҳат ташкил этилишида амалий ёрдам сўралган эди.
Ушбу таклиф ижобий ҳал бўлиб, саёҳат ташкил этилди. 70 нафардан зиёд ўқувчилар таҳсил олаётган мактабларда барча шароитлар яратилган. Айниқса, Президент мактабидаги ўқув хоналари, спорт зали, бассейн ва замонавий ўқитиш усуллари, ўқувчиларнинг инглиз тилида гаплашишлари меҳмонларда алоҳида таассурот қолдирди. И.Юсупов номидаги ихтисослаштирилган ижод мактабида ҳам иқтидорли ўқувчиларнинг замонавий таълим олиши учун барча қулайликлар яратилган.
Шунингдек, ўқувчилар Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида ҳам бўлиб, соҳавий хизматларнинг махсус автотранспорт воситалари, қурол-яроғлари кўргазмаси билан танишди. Унда вазирликнинг алоҳида вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди кўргазмали чиқишлар қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, полковник А.Темирханов мамлакатимизда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ёшларга қаратилаётган катта эътибор, шунингдек, 2019 йилнинг 27 декабрида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабда ёшлар билан бўлган учрашувда, Олий Мажлисга йўлланган Мурожаатномада ёшларнинг муаммоларини ўрганиш ва тегишли чоралар кўриш юзасидан билдирилган вазифаларнинг ижросига тўхталиб ўтди.
Тадбир якунида вазирлик томонидан тумандаги 3-умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Абдирасул Уббиниязовга компьютер жамланмаси ва китоблар совға қилинди.