Айрим оталар фарзандининг моддий таъминотини "эсдан чиқаради"...

Инсон бир дунё орзу-ҳаваслар ила оила қуради, фарзандлар дунёга келтиради, эр-хотиннинг ўзаро арзимас келишмовчиликлари сабаб оилалар пароканда бўлади, гулдай фарзандлар аро йўлда қолади. Ажримдан сўнг айрим қарздорлар томонидан фарзандининг моддий таъминоти эсидан чиқади.
Чунончи, Мажбурий ижро бюросининг Фарғона шаҳар бўлими томонидан алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари бўйича «Долзарб ҳафталик» тадбири бўлиб ўтди.
Фарғона шаҳрида ўтказилаётган меҳнат ярмаркасида бўлган ундирувчи Т.С. уч нафар фарзандининг таъминоти учун қарздор Т.Ш.нинг алимент тўламаганлиги учун мурожаат қилган.

Жавобгарликни келтириб чиқариши ҳақида ўтказилган тушунтиришлар орқали фуқаро Т.Ш.дан 18 млн. 6 минг сўм алимент ундириб берилди ва алимент қарздорлик тўлиқ бартараф этилиб, мурожаат қаноатлантирилди.
«Долзарб ҳафталик» тадбирлари давом этмоқда...
ЎзА