English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Асаларичилик сердаромад соҳа
18:21 / 2023-08-19

Фарғона вилояти асаларичилар уюшмаси ишлаб чиқариш ўқув марказида асаларичиликни ривожлантириш истиқболларига бағишланган республика семинари бўлиб ўтди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳокимларининг ўринбосарлари, туман ҳокимлари, пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳамда тегишли соҳа мутахассислари иштирок этди.  

Асаларичилик хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш, асал маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ва турларини янада кўпайтириш бўйича Фарғонада амалга оширилаётган тизимли ишлар натижасида бугунги кунда вилоят миқёсида асаларичилик субъектлари сони 2000 тадан ортди, 130 минг донадан зиёд қутида асалари оиласи парваришланяпти. 

Вилоятда йилига жами 2 минг тоннадан ортиқ асал маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Хорижга асалари оиласи экспорти эса йилига 70 минг донани ташкил этмоқда. 

Семинарда бу борадаги вилоятнинг илғор тажрибалари тақдим этилди. Юртимизда асаларичиликни янада ривожлантириш, соҳадаги илғор тажрибаларни кенг оммалаштириш ва мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш масалалари семинар кун тартибидан ўрин олди. Асал маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнларини тизимли ташкил этиш, асалари пакетлари етиштириш ва озуқа базасини мустаҳкамлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, шунингдек, асал етиштириш жараёнига илмий асосланган усуллар ва замонавий технологияларни жорий этиш ҳақида атрофлича тўхталиб ўтилди. 

Айниқса, асалариларнинг экинзорларни чанглатиши эвазига қишлоқ хўжалигида қўшимча даромадга эришилиши яна бир бор таъкидланди.

Асаларичиликни ривожлантиришда соҳа мутахассисларини тайёрлаш чора-тадбирларини янги босқичга олиб чиқишга келишиб олинди. 

Иштирокчилар ишлаб чиқариш ўқув марказида яратилган шароитлар, асалари уялари ишлаб чиқариш учун ёғоч ва зарур материаллар, асал етиштириш ва уни қайта ишлаш ҳажмини кўпайтириш, асалари касалликлари ва зараркунандаларига қарши қўлланиладиган ветеринария дори воситалари ва препаратлар билан таништирилди. 

М.Сулаймонов, ЎзА