АҚШ ва Исроил стратегик ҳамкорлик ҳужжатини имзолади

Исроил Бош вазири Яир Лапид ва АҚШ Президенти Жо Байден Қуддусда икки томонлама музокара тугагач, ўзаро стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги декларацияни имзолади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.
Президент билан Бош вазир АҚШ ва Исроил ўртасидаги кўп йиллик хавфсизлик муносабатини кенгайтирувчи янги декларацияни имзолади. Бу ҳужжат Эрон ядро қуролига эга бўлишига ҳеч қачон йўл қўймаслик мажбуриятини белгилайди.
Декларация, шунингдек, АҚШ 38 миллиард долларлик тарихий меморандум шартини тўлиқ бажариши мажбуриятини ҳам ўз ичига олган.
Қуддус декларациясига кўра, Вашингтон ўзаро англашув меморандумидан ташқари ракетага қарши мудофааа учун қўшимча маблағ топиш чораларини излайди.
ЎзА