English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ Эроннинг еттита ташкилотига экспорт чекловларини жорий қилди
10:37 / 2023-02-01

АҚШ Эроннинг еттита ташкилотига Россия ҳарбий саноати секторига ёрдам бераётганликда гумон қилиб санкция жорий қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

Америка савдо вазирлиги эълон қилган ҳужжатда шундай дейилади:  

"Саноат ва хавфсизлик бюроси (АҚШ савдо вазирлиги) санкциялар рўйхатига Эроннинг еттита ташкилотини қўшди. АҚШ ҳукуматининг аниқлашича, мазкур ташкилотлар Россия ҳарбий ва мудофаа саноати базасини қўллаб-қувватлаб миллий хавфсизликка ёки Қўшма Штатларнинг хорижий манфаатларига зид равишда фаолият олиб борган".