Андижондаги касб-ҳунар мактабида битирув кечаси бўлиб ўтди

Андижон шаҳридаги 4-сонли касб-ҳунар мактабида илк бор битирув кечаси бўлиб ўтди.
“Касб-ҳунар билан келажак сари” шиори остида ўтказилган тадбирда 332 нафар битирувчининг 82 нафарига аъло баҳоларга ўқигани ва намунали хулқи учун имтиёзли дипломлар тантанали равишда топширилди.
[gallery-7917]
Тантана давомида сўзга чиққан ота-оналар, жамоатчилик вакиллари самимий тилаклар изҳор этиб, мустақил ҳаётга қадам қўйган ёшларни ўқиб-изланишдан тўхтамасликка, касбий билим ва маҳоратини ошириб боришга даъват этди.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ, ЎзА