English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда Маданият ва санъат ходимлари куни нишонланди
18:17 / 2022-04-15

ФОТОРЕПОРТАЖ

Андижонда 15 апрель – Маданият ва санъат ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. 

Нафақат, ҳар бир хонадонга, балки, ҳар бир кўнгилга маданий руҳият олиб кирувчи соҳа вакиллари бугун Андижон шаҳридаги “Кўҳинур” тантаналар саройида жамланди.
Тадбирни очиб берган вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов вилоятда маданият ва санъат соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва эришилган ютуқлар ҳақида сўзлар экан, бу борада соҳа вакилларининг муносиб ҳиссаси борлигини алоҳида таъкидлади. Соҳа ходимларини касб байрами билан қутлади. 

Тадбир давомида бир гуруҳ соҳа ходимлари фидокорона хизматлари учун вилоят ҳокимлиги томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

[gallery-6646]


Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат) ЎзА