English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда фармацевтика соҳасидаги маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан мулоқот қилинди
12:50 / 2023-12-01

Андижонда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ҳамда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси тизим масъуллари ва маҳаллий фармкомпаниялар вакиллари иштирокида мулоқот ўтказилди.

Унда куни кеча Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг фармацевтика ва электротехника саноатида ишлаб чиқаришни янада қўллаб-қувватлаш, корхоналарнинг экспорт салоҳиятини ошириш бўйича ўтказган йиғилишида белгилаб берилган топшириқ ва вазифалар ижросини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, биргина 2023 йилнинг ўзида  Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига, вилоятдаги барча тиббиёт муассасалари учун дори воситалари ва тиббий маҳсулотлар сотиб олиш учун 136 млрд сўм маблағ ажратилган.  

Андижон вилояти ҳокими ўз фикрини билдирар экан, "Дорихоналарда маҳаллий маҳсулотлар сотуви кўпайтирилади, ишлаб чиқарувчилар билан шартномалар тузилиб, ҳамкорликда фаолият олиб борилади. Тиббий буюм ва  тиббий техникаларни ишлаб чиқаришни кенгайтирамиз ҳамда импортни камайтирамиз", деди.

Йиғилишда тиббий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар ўз фаолиятини банк томонидан молиялаштирилиб, қўллаб қувватланса, импорт дорилар ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқаришга тайёр эканликларини маълум қилди. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов йиғилишда ўз фикрини билдириб, корхоналар фаолиятини кенгайтириш, импорт-экспорт масалалари бўйича ёрдамга тайёрлигини таъкидлади.

Мулоқот доирасида вилоятдаги ҳар бир тиббий маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг муаммолари ўрганилиб, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар улушини ошириш, фармацевтика маҳсулотларининг давлат харидларини ташкил этишда уларнинг таклифини кўриб чиқишни такомиллаштириш ҳақида фикр алмашилди.

 

ЎзА