English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда 53 минг нафардан зиёд хотин-қизнинг муаммолари ҳал этилди
15:47 / 2022-10-04

Мамлакатимизда кейинги йилларда қийин шароитда яшаётган хотин-қизларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, ҳақ-ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан маҳаллаларда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” га киритилган ҳамда жисмоний имконияти чекланган фуқароларга манзилли ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизими йўлга қўйилди. Жумладан, Президентимизнинг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида” ги фармонида белгиланган вазифалар ижроси доирасида вилоятда 3-босқич “Аёллар дафтари”ни шакллантириш бўйича ишлар белгиланган тартиб асосида олиб борилди. 

– Жорий йилнинг январь ойида ўтказилган хатлов натижалари асосида вилоятдаги 887 та маҳалла фуқаро йиғинида 30 ёшдан юқори бўлган 699 минг 903 нафар хотин-қиз мавжудлиги аниқланди, – дейди вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Гулнорахон Абдуллаева. – Улардан турли муаммолари бўлган 63 минг нафари “Аёллар дафтари”га киритилди. Халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгаши сессияларида тасдиқланган рўйхатлар асосида уларга амалий кўмак бериш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. Ана шундан келиб чиқиб, ўтган давр мобайнида бошқармамиз, унинг туман, шаҳар бўлимлари ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан мазкур йўналишдаги ишлар тизимли равишда олиб борилди. 

Хатлов доирасидаги ўрганишлар натижасида “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларнинг аниқланган муаммоларидан келиб чиқиб улар олтита тоифага ажратилди.

 Тоифалар доирасида “Аёллар дафтари”га киритилганларнинг 22 минг 27 нафарини бандлигини таъминлаш, 9 минг 453 нафарини тадбиркорликка жалб этиш, кредит олишларига кўмаклашиш, 15 минг 425 нафарига моддий ёрдам ажратиш, шунингдек, 388 нафарига ўз томорқасидан даромад манбаи сифатида фойдаланиш учун кўмаклашиш, 247 нафарининг уй-жойини таъмирлаш, 158 нафарини уй-жой билан таъминлаш ҳамда 568 нафарига турар-жой ижараси учун компенсация пули тўлаб бериш белгилаб олинди. 

 Олиб борилган манзилли ишлар натижасида “Аёллар дафтари”га киритилган 63 минг нафар аёлнинг 53 минг 750 нафарига ёрдам кўрсатилди, мавжуд муаммолари ижобий ҳал этилди. Яъни ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз хотин-қизларнинг 21 минг 539 нафарининг бандлиги таъминланди. Тадбиркорлик қилиш истагидаги эҳтиёжманд хотин-қизларнинг 6 минг 207 нафари тадбиркорлик фаолиятининг асослари бўйича ўқитилди, уларнинг аксариятига имтиёзли кредит олишига кўмаклашилди. 

Боқувчисини йўқотган, эҳтиёжманд 11 минг 923 нафар хотин-қизга бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди, 189 нафар аёлнинг уй-жойлари таъмирлаб берилди. Ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож 7 минг 599 нафар эҳтиёжманд хотин-қизга моддий ёрдам кўрсатилди, 145 нафарининг уй-жойи таъмирланди. 

[gallery-9026]

Уй-жойга муҳтож 99 нафар хотин-қиз уй-жой билан таъминланган бўлса, 501 нафарига ижара компенсацияси тўлаб берилди. Бундан ташқари, қарамоғида ногирон фарзанди бўлган 5 минг 812 нафар хотин-қизга ижтимоий ва моддий ёрдам кўрсатилди. Жумладан, 388 нафар аёлга ўз томорқасидан унумли фойдаланиш учун ёрдам кўрсатилди.

Бугунги кунда вилоятда бу борадаги ишлар режа асосида тизимли равишда давом эттирилмоқда. Ушбу саъй-ҳаракатлар энг аввало, ногирон, жисмоний имконияти чекланган ҳамда қийин шароитларда яшаётган опа-сингилларимизни қўллаб-қувватлашга, уларни ўз ҳаётларидан рози бўлиб яшашларини таъминлашга қаратилган. 



Фахриддин УБАЙДУЛЛАЕВ,
Зуҳриддин УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА