English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Амалий математиканинг замонавий муаммолари ва истиқболлари
15:30 / 2024-05-28

Қарши давлат университетида амалий математика кафедраси томонидан “Амалий математиканинг замонавий муаммолари ва истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий анжумани ўтказилди.

Унда хорижлик етакчи олимлар, юртимиз олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтларининг профессор-ўқитувчилари, соҳа мутахассислари, ёш тадқиқотчилар ва иқтидорли талабалар иштирок этди.  

Ялпи мажлисда Россия Фанлар академияси Сибир бўлими ҳисоблаш математикаси ва математик геофизика институти лабораторияси мудири, профессор Х.Имомназаров, Ўзбекистон Миллий университети профессорлари Р.Алоев, Н.Игнатев, Тошкент давлат транспорт университети профессори Х.Шадиметов ўз маърузалари билан қатнашди. Сўнгра конференция шуъбаларга бўлинган ҳолда олиб борилди.

Конференциянинг иккинчи кунида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси профессори А.Юлдашев, Ўзбекистон Миллий университети профессори М.Ҳакимов, Ўзбекистон Фанлар академияси В.И.Романовский номидаги Математика институти профессори У.Жамиловнинг маърузалари тингланди. Якунда тажрибалар алмашиниб, мавзу доирасида зарур хулосалар шакллантирилди. 

Ташкил этилган ушбу анжуманда республиканинг 50 нафарга яқин математика соҳасининг етакчи мутахассиси, хусусан, Россиянинг 3 нафар йирик олими, шунингдек, докторантлар ҳамда талабалар қатнашди.

– Анжуманни ўтказишдан асосий мақсад амалий математика, сунъий интеллект борасидаги сўнгги янгиликларни ёшларга етказиш ва соҳанинг етакчи мутахассисларини тайёрлаш, рақамлаштириш, IT соҳаларини ривожлантиришдан иборат, – дейди амалий математика кафедраси мудири Ойбек Жабборов. – Таъкидлаш жоиз, муҳокама этилган муаммолар бўйича илмий асосланган хулосалар ва уларнинг ечимлари бўйича таклифлар тайёрланади.  

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири