English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Алпер АКТАШ: Самарқанд саммити ТДТ ривожига катта ҳисса қўшади
21:00 / 2022-11-22

Бугун Тошкент шаҳрида ТДТ Самарқанд саммити якунига бағишлаб ўтказилган халқаро конференция давомида Туркия Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар маркази бош директори ўринбосари Алпер Акташ ҳам анжуман аҳамияти хусусида фикр билдирди.

Туркиялик экспертнинг фикрича, Ўзбекистон раислигида ташкилотда туб ўзгаришлар рўй бермоқда. Умумий тил ва маданий алоқалар асосида нафақат маданий-гуманитар, балки иқтисодий ҳамкорликнинг кенг дастури шакллантирилмоқда.

Мутахассис таъкидлаганидек, бу борада Тошкентнинг туркий давлатлар транспорт соҳасидаги ўзаро боғлиқлигини мустаҳкамлашга қаратаётган эътибори алоҳида аҳамият касб этади. Шу билан бирга аъзо мамлакатларнинг транспорт-транзит салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш учун “Ўрта коридор” номини оланган Транскаспий халқаро транспорт йўналиши имкониятини кенгайтириш бўйича туркий давлатлар ўзаро ҳамкорлигини янада чуқурлаштириш зарур.

“Ушбу халқаро транспорт йўналиши инфратузилмасини модернизация қилиш ТДТнинг барча давлатлари ўртасида иқтисодий алоқани чуқурлаштиришга ёрдам беради”, - дейди эксперт.

Ғ.Хонназаров тайёрлади.

ЎзА