English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Алимент тўламаган 79 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилди
17:00 / 2024-08-06

Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи Суръат Жаббаров иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида қайд этилди.

Таъкидланишича, жорий йилнинг биринчи ярмида МИБ вилоят бошқармаси ва туман, шаҳар бўлимлари томонидан 5,7 триллион сўмлик 666 минг 873 та ижро ҳужжати юзасидан амалга оширилган мажбурий ижро тадбирлари натижасида 3 триллион сўмлик 300 минг 90 та ижро ҳужжати бўйича якуний қарорлар қабул қилиниб, 1,5 триллион сўмдан ортиқ маблағ ундирилиши таъминланди.  

Шунингдек, “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” учун 45,7 миллиард сўм ўтказиб берилиб, бу борада белгиланган режа 145 фоизга бажарилди.

– Асосий қисмини ёш аёллар ташкил этадиган, вояга етмаган фарзандларининг таъминоти учун алимент олувчи оналар манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга алимент тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундириб бериш, қарздор оталарга тўлов манбалари яратиш мақсадида уларни ишга жойлаштириш ва профилактик тадбирлар орқали ёш оилаларни яраштириш доимий эътиборимизда бўлмоқда, – дейди С.Жабборов. – Бу йўналишда амалга оширилган мажбурий ижро тадбирлари натижасида алимент тўловчи қарздорлардан жами 63,4 миллиард сўмдан ортиқ алимент пуллари ундирувчиларга ундириб берилди. “Маҳалла еттилиги” билан ҳамкорликда қарздор ва ундирувчилар ўртасида олиб борилган профилактик суҳбатлар ва чора-тадбирлар натижасида 6 мингдан ортиқ ёш оила яраштирилди. 1316 нафар алимент тўловчи қарздор ишга жойлаштирилиб, уларнинг доимий бандлиги таъминланди ва алимент ундирувлари уларнинг иш ҳақининг маълум миқдорига қаратилди.

Шу билан бирга, қонун устуворлиги ва жазо муқаррарлигини таъминлаш мақсадида  алимент тўловларини тўлашдан мунтазам равишда бўйин товлаб келган 496 нафар қарздор маъмурий жавобгарликка, 79 нафари эса жиноий жавобгарликка тортилди. Шунингдек, 102 нафар ундирувчига “Алимент тўловлари” жамғармаси ҳисобидан 905 миллион сўм зарар пуллари тўлаб берилди.

Ҳисобот даврида бюронинг вилоят бошқармаси органлари томонидан банклар фойдасига ундирувлар билан боғлиқ жами 1,8 триллион сўмлик 27 минг 229 та ижро ҳужжати бўйича ижро ҳаракатлари амалга оширилиб, шу пайтгача 626,4 миллиард сўм маблағ ундирилган.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири