
Бугун пойтахтимизда ўтказилаётган ШҲТ Самарқанд саммитига бағишланган халқаро конференцияда Россия Федерацияси Москва давлат халқаро муносабатлар институти (МГИМО) ҳузуридаги Шарқий Осиё ва ШҲТ тадқиқотлар маркази директори Александр Лукин Самарқанд ташаббусининг долзарблигига алоҳида тўхталди.
Эксперт қайд этишича, дунё анчайин мураккаб вазиятга тушиб қолган бугунги шароитда Самарқандда кўтарилган ташаббуслар кун сайин ўз долзарблигини яққолроқ намоён этмоқда:
- Бугунги кунда ШҲТ фаолияти глобал хусусият касб этган. Айни жиҳат манфаатдор барча томонларнинг келгуси тараққиётига бефарқ бўлмаганларни Ташкилот билан ҳамкорлик жараёнига қўшилишга ундамоқда.
Самарқанд саммити якунлари бўйича эришилган натижаларни тўла-тўкис маъқуллаган ҳолда, А.Лукин зудлик билан мазкур глобал мулоқот мазмун-моҳиятини амалиётга татбиқ этиш механизмини ишлаб чиқиш зарурлигига урғу берди. Айни жараёнда ШҲТ майдонидаги ақл марказлари томонидан биргаликда яқин, узвий ва изчил эксперт фаолиятини йўлга қўйиш муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди.
Ғайрат Хонназаров, Носиржон Ҳайдаров, ЎзА