English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Акмал Бурҳонов: коррупция муаммоси ОАВнинг асосий мавзуларидан бирига айланди (+видео)
16:45 / 2024-09-10

Бу раҳбар ҳамда мутасаддиларни «ҳалоллик вакцинаси» билан эмланишга мажбур қилмоқда.

Президентимиз томонидан илгари сурилган ташаббус асосида Тошкентда аксилкоррупция соҳасида Халқаро медиа форум ташкил этилди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан БМТ Тараққиёт дастури, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси ҳамкорлик бўлими, Халқаро ҳамкорлик бўйича Германия жамияти, шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон миллий медиа бирлашмаси, Халқаро пресс-клуб ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов сўзга чиқди.

– Давлатимиз раҳбари бошчилигида мамлакатимизда ОАВни қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб шароит яратиш ва сўз эркинлигини таъминлашга қаратилаётган эътибор самарасида бугунги кунда жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик таъминланмоқда.

Ўзбекистонда ОАВ вакиллари, журналистлар ва блогерлар мамлакатда аксилкоррупция сиёсатини амалга оширишда турли йўналиш ва усулларда ўзларининг фаол ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Хусусан, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича маълумот ва ахборотлар тарқатиш, коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги, аҳолининг коррупцияга нисбатан муносабати ва уларнинг бу борадаги таклифларини ўрганиш, давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги устидан самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш ва ҳоказолар шулар жумласидандир.

Коррупция муаммоси ОАВнинг асосий фокусидаги мавзулардан бирига айланди ва раҳбар ҳамда мутасаддиларни «ҳалоллик вакцинаси» билан эмланишга мажбур қилмоқда.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/XcpRWv_1ohE" title="Akmal Burhonov: korrupsiya muammosi OAVning asosiy mavzularidan biriga aylandi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Коррупцияга қарши курашишда журналистлар имкониятларидан кенгроқ фойдаланиш мақсадида улар турли аксилкоррупция тузилмалари фаолиятига жалб қилинмоқда. Масалан, Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаши аъзоларининг 12 фоизи, ҳудудий коррупцияга қарши курашиш кенгаши аъзоларининг 14 фоизи, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг 20 фоизи ОАВ вакиллари ва блогерларни ташкил қилади. Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини баҳолаш, уларнинг Очиқлик индексини баҳолаш бўйича комиссиялар таркибида фаолият юритиб келмоқда.

Бундан ташқари, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузурида журналист ва блогерлар клуби фаолияти йўлга қўйилган. Ушбу клуб орқали коррупциявий ҳолатларни аниқлаш ва олдини олиш бўйича тезкор ва самарали ҳамкорлик қилиш тизими яратилган.

Бугунги кунда давлатимиз раҳбарининг сиёсий иродаси билан коррупцияга қарши қатъий ва изчил тус олган ислоҳотларни ҳаётга самарали татбиқ этишда тўғри ёндашув орқали соғлом инфомуҳитни шакллантириш муҳим ҳисобланади. Бунда журналистларга дастлабки ва тўғри маълумотни етказишга масъул бўлган матбуот хизматларининг ҳам алоҳида ўрни бор.

Форум ҳаммамиз учун муҳим ва долзарб ҳисобланади. Ўйлайманки, бу мулоқотимизни мазкур медиа форум орқали ҳар йилги анъанага айлантирамиз, – деди Акмал Бурҳонов.

Норгул Абдураимова, Носир Ҳайдаров (сурат), Нишон Абдувоитов (видео), ЎзА