English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳолини арзон, сифатли дори-дармон ва тиббиёт воситалари билан узлуксиз таъминлаш борасида 550 та мурожаат бўлган
11:51 / 2022-03-18

Президент Шавкат Мирзиёевнинг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқотида таъкидланишича, аҳолини арзон, сифатли дори-дармон ва тиббиёт воситалари билан узлуксиз таъминлаш борасида 550 та мурожаат бўлган.

– Мамлакатимизда энг зарур бўлган дори-дармон воситалари нархини камида 30 фоизга арзонлаштириш бўйича барча чораларни кўрамиз, – деди давлатимиз раҳбари. – Бунинг учун, келгуси беш йилда дори-дармон ва тиббиёт воситалари ишлаб чиқариш ҳажми 3 бараварга оширилиб, маҳаллий дори воситалари билан таъминлаш даражаси 80 фоизга етказилади. 

Шунингдек, мулоқот давомида Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати соҳаси ҳақида ҳам сўз юритилди.  

– Бошимиздан кечирган оғир пандемия синови санитария-эпидемиологик осойишталик хизматига бўлган муносабатни тубдан ўзгартириш зарурлигини кўрсатди. Шунинг учун ушбу тизимнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида 165 миллион долларлик дастур амалга оширилади. Бунда, 2022 йил 1 майдан бошлаб санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати учун туманларда 11 та янги бино барпо этилади, 190 та бино реконструкция қилиниб, мукаммал таъмирланади. Ҳудудий лабораториялардаги эскирган 9 мингта асбоб-ускуна тўлиқ янгиланади, – деди Шавкат Мирзиёев. 


ЎзА