English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ўрганилди
15:44 / 2023-12-05

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов Давлатобод тумани Порлоқ маҳалласида жойлашган “ANDROLOGIYA-N TIBBIYOT MARKAZI” хусусий тиббиёт муассасасининг қиш мавсумига тайёргарлиги ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати билан танишди.

Бугунги кунда вилоят тиббиёти юксак суръатлар билан тараққий этмоқда. Айниқса, соғлиқни сақлаш тизими моддий-техник базасини ривожлантириш борасидаги эзгу ишлар диққатга сазовор.  

[gallery-14902]

“ANDROLOGIYA-N TIBBIYOT MARKAZI” МЧЖ амбулатор ва стационар шароитда андрология, анестезиология-реаниматология, абдоминал хирургия-стационар диагностика, гинекология, физиотерапия, УТТ ҳамда клиник лаборатория диагностикаси, кичик хирургия, кардиология, лапароскопия хирургия, неврология, педиатрия, урология, эндокринология ихтисосликлари бўйича халқимизга 100 ўринда сифатли ва малакали хизмат кўрсатмоқда. Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун тадбиркор томонидан 10 миллиард сўм ўз маблағи ва 10 миллиард сўм банк кредити сарфланди. Ҳозирда бу ерда 40 нафар малакали шифокор ҳамда ҳамшира аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш йўлида самарали фаолият юритмоқда.

 

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА