Аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди

Навоий вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Зафар Расулов иштирокида Хатирчи туманида аҳоли учун сайёр қабул ўтказилди.
Учрашув чоғида фуқароларга республика, вилоят ҳамда туман шифохоналарида даволаниш ва жарроҳлик амалиётларини ўтказиш учун йўлланмалар берилиши мутасаддилар томонидан белгилаб олинган бўлса, айрим мурожаатлар юзасидан ногиронлик гуруҳи белгилаш учун масъулларга тегишли топшириқлар берилди.


Шунингдек, малакали мутахассислар иштирокида тиббий кўрик ташкил этилиб, унда аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Аниқланган касалликлар юзасидан керакли тавсиялар берилди.
А.Бўриев, ЎзА