English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
938 минг 601 АҚШ доллари миқдоридаги кредит қарзи қандай ундирилади?
10:19 / 2023-10-05

Бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларига кенг йўл очилиб, уларга давлат томонидан ишонч билдирилиб, изчил қўллаб-қувватланмоқда.

Шундай экан, ушбу фаолият билан шуғулланадиган шахслар ҳисоб-китобларини тўғри йўлга қўйса, белгиланган мақсадларга эришиш осон бўлади. Бироқ айрим тадбиркор билдирилган ишончни нотўғри талқин қилмоқда. 

Жумладан, Жиззах вилоятининг Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 сентябрдаги қарорига асосан «Асакабанк» фойдасига «S.V.» МЧЖнинг 938 минг 601 АҚШ доллари кредит қарзини ундириш белгиланган. Унда ишни гаровга қўйилган жамиятга тегишли кўчмас мулкларга қаратиш тўғрисидаги ижро варақаси Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармаси Алоҳида муҳим ишларни ижро этиш шуъбаси иш юритувига келиб тушган ва ижро иши қўзғатилган. 

Давлат ижрочиси томонидан қарздорга ижро иши қўзғатилиб, тарафларга нусхалари юборилган. Ижро ҳаракатлари давомида жамиятга тегишли, гаров мулки ҳисобланган Иссиқхона мажмуаси кредит қарздорлиги эвазига хатланди. 

Келгусида ушбу иссиқхона мажмуаси электрон-онлайн аукцион савдоларида сотилиб, сотувдан тушган пуллардан мавжуд қарздорликлар қопланади. 

Шерали Отабоев, ЎзА