
Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтган даврда тижорат банклари балансига олинган мол-мулеларнинг белгиланган тартибда сотилиши ва бошқа манбалар ҳисобига муаммоли қарздорликларни ундириш, кредит қарздорлигига оид ижро ҳужжатлари бўйича муайян ишлар амалга оширилган.
Жумладан, Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда туман бўлимлари иш юритувида бўлган тижорат банк фойдасига ундирувлар билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича ўтган йил давомида жами 6 трлн. 248,4 млрд. сўмлик 20 739 та ижро ҳужжатидан, 5 трлн. 388 млрд. сўмлик 13 305 таси тамомланган.
Банклар фойдасига 2 трлн. 163 млрд. сўмлик 4 880 та ижро ҳужжати амалда тамомланган. Шунингдек, ундирувлар таҳлилига кўра, ТИФ "Миллийбанк" фойдасига амалда 35,7 млрд. сўмлик 118 та, "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ фойдасига 173,5 млрд. сўмлик 254 та, "Халқ банки" АТ фойдасига 47,5 млрд. сўмлик 209 та, “Микрокредитбанк" АТБ фойдасига 16 млрд. сўмлик 95 та, "Асака банк" АТБ фойдасига 164,6 млрд. сўмлик 139 та ижро амалда тамомланган.
Бюронинг пойтахт бошқармаси иш юритувидаги 860 млрд. сўмлик 7 400 дан ортиқ ундирув бўйича ижро ҳужжатлари орқали 299 та 501,3 млрд. сўмлик мол-мулк хатланиб, уларни ундирувга қаратиш чоралари кўрилмоқда.
Бундан ташқари, “MIB Portal” электрон дастури орқали қарздорларга тегишли 88 та 41,8 млрд. сўмлик турли русумдаги автотранспорт воситалари ҳамда 130 та 418,6 млрд. сўмлик кўчмас мол-мулкларга нисбатан электрон тарзда банд солинган.
Ундирув ҳаракатлари давом этмоқда.
ЎзА