English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
21 ноябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
11:34 / 2023-11-20

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 21 ноябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-12, кундузи 24-26 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, бу кучайиш айрим туманларда қум бўронлари билан бирга секундига 21-23 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, бу кучайиш айрим туманларда қум бўронлари билан бирга секундига 21-23 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, бу кучайиш айрим туманларда қум бўронлари билан бирга секундига 21-23 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, бу кучайиш айрим туманларда қум бўронлари билан бирга секундига 21-23 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди.  Шарқдан  секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси  3-8, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

 

ЎзА