English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2022 йил террор хуружи 12 фоиз камайган
11:45 / 2023-12-01

АҚШ Давлат департаменти террорчиликка қарши кураш бўйича эълон қилган навбатдаги маърузасида дунё бўйлаб ушбу иллат миқдори 12 фоиз тушгани келтирилган.

Тадқиқотда кўрсатилишича, ўтган йил Америка ҳукумати турли мамлакатларда 7 342 террор ҳодисасини қайд этган. Ушбу воқеалар натижасида жами 21 943 инсон қурбон бўлиб, 12 470 киши жароҳат олган, 4 508 фуқаро ўғирлаб кетилган.

– 2022 йил террор ҳаракати 2021 йилдагидан 12 фоиз озайди, – дейилади ҳисоботда. – Ҳалок бўлганлар 7, жароҳатланганлар 27, ўғирланганлар эсс 20 фоиз камайган.

Ўтган йил амалга оширилган террор хуружининг 84,9 фоизи уч минтақа –Ғарбий Осиё, Африкадаги жанубий Саҳрои Кабир ҳамда Жанубий Осиёга тўғри келган.

Энг кўп ҳолат Конго Демократик Республикаси, Сурия, Нигерия, Покистон, Ҳиндистон, Ироқ, Яман, Мьянма, Буркина-Фасо ва Сомалида учраган.