English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
18 ёшга тўлмаган шахслар қандай ишларни қилиши мумкин эмас? (+видео)
15:38 / 2023-07-22

Ҳукумат қарори билан ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхати тасдиқланди.

Рўйхатга кўра, кўмирни бойитиш аппаратчиси, қимматбаҳо металлар ишлаб чиқариш аппаратчиси, ер ости кон ишчиси, таркибида олмос бўлган концентратларни меъёрига етказувчи, қора металлар ишлаб чиқариш назоратчиси, олмослар ва ўта қаттиқ материалларни силлиқловчи, иссиқлик тармоғидаги ускуналарни таъмирлаш бўйича чилангар, нефт ва газ қазиб олиш бўйича оператор, газ тақсимлаш стансияси оператори, тиббий препаратларни дозаловчи, тиббий маҳсулотларни тахловчи, юқори частотали ток қурилмаларида пайвандчи, гипсни қиздирувчи, асфалт бетончи, новвой, хамир қорувчи, гўшт маҳсулотларини кесувчи, музқаймоқ тайёрловчи, наққош, йўловчи ташувчи поезд механиги-бригадири ва тез тиббий ёрдам стансияларининг навбатчи тиббиёт ходими ишларида 18 ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиш тақиқланади.

ЎзАнинг шу каби қисқа видеоларини ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида кузатиб боринг.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/RpTcE3Cj7cM" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Фаррух Худоёров, Искандар Исматов (видео), ЎзА