English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
160 фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди​
23:20 / 2020-02-06

Бу эса мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.


Президентимиз Олий Мажлисга Мурожаатномасида соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, тиббий хизмат сифатини ошириш бўйича ислоҳотларни ҳам қатъият билан давом эттириш фикрини илгари сурди. Бу эса мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.

Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси сайловолди дастурида белгиланган муҳим вазифалардан биридир. Ана шундан келиб чиқиб, партиянинг Андижон вилояти кенгаши томонидан Андижон туманидаги Хакан қишлоғида “Соғлом оила – соғлом жамият” шиори остида акция ўтказилди. Акция доирасида 160 фуқаро чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Вилоятдаги қатор тиббий муассасаларнинг малакали шифокорлари иштирокида ўтказилган текширув давомида турли хасталиклари борлиги аниқланиб, даволанишга муҳтож бўлган 14 кекса ҳамда 17 ижтимоий ҳимояга муҳтож, қийин шароитларда яшаётган фуқарога даволаниши учун вилоятдаги қатор тиббиёт муассасаларига йўлланмалар берилди.

– Партия томонидан ташкил этилган ушбу акция кўплаб одамларга саломатлик улашмоқда, – дейди Хакан маҳалласида яшовчи меҳнат фахрийси Инобатхон Ҳамроқулова. – Қолаверса, хаста, лекин даволанишга имкони бўлмаган бир гуруҳ ҳамқишлоқларимизнинг муаммосини ҳал этишга ёрдам берди. Энди улар йўлланма асосида тиббиёт муассасаларида ўз саломатликларини тиклашлари мумкин.

Акция доирасида шифокорлар маҳаллалардаги хонадонларда бўлиб, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, фуқароларнинг тиббий саводхонлигини ошириш бўйича суҳбатлар ўтказди, тарғибот-тушунтириш ишларини олиб борди.