15 нафар фуқарони ишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Фуқаролар Ғ.Э. ва Э.Н. “А.” Маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 15 нафар фуқарони алдаб, уларни Навоий кон-металлургия комбинатига ишга киритиб қўйиш эвазига 18 минг АҚШ доллари ва 81 миллион сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Бу Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нуробод тумани бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
ЎзА