English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
102 ёшли момога «Шуҳрат» медали топширилди
11:36 / 2022-09-01

Президент фармонига мувофиқ 100 ёшдан ошган бир гуруҳ Ўзбекистон фуқаролари «Шуҳрат» медали билан тақдирланди. Улар орасида Қизилтепа туманида яшовчи 102 ёшли Ҳамро момо Муслимова ҳам бор.

Ҳамро момо 40 йилдан ортиқ вақт давомида ўрта мактабда болаларга бошланғич таълимдан сабоқ берган.
Онахон турмуш ўртоғи раҳматли Адиз бобо Шарипов билан 5 нафар фарзандни оқ ювиб-оқ тараб вояга етказган. Ҳозирги кунда 35 невара, 61 чевара ва 22 нафар эваранинг ардоғида умргузаронлик қилмоқда.

У кишини айём арафасида қутлаш учун вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, давлат ва жамоат ташкилотлари, ОАВ вакиллари ҳудуддаги «Оқмачит» маҳалласидаги хонадонга келди. Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов Президент номидан момони табриклаб, «Шуҳрат» медалини тақди ва байрам совғаларини топширди.

Ҳамро момо ушбу дориламон кунларга етказгани учун Яратганга шукур айтиб, одамларнинг фаровон яшаши йўлида хизмат қилаётган давлатимиз раҳбариятига соғлик-омонлик сўраб дуо қилди.

 

Бектемир Пирнафасов,
Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари