English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзбекистон халқининг фашизм устидан қозонилган ғалабага қўшган ҳиссаси” китоб-альбоми нашрдан чиқди
18:16 / 2020-10-21

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган ушбу китоб-альбом “Ўзбекистон” нашриёти томонидан ўзбек, рус ва инглиз тилларида 10 минг нусхада чоп этилди.

Янги китоб

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган ушбу китоб-альбом “Ўзбекистон” нашриёти томонидан ўзбек, рус ва инглиз тилларида 10 минг нусхада чоп этилди.

Китобда инсоният тарихининг энг оғир, мудҳиш бир даври – Иккинчи жаҳон уруши ва у келтириб чиқарган мислсиз даҳшатлар, урушда эришилган буюк Ғалабага Ўзбекистон халқининг қўшган улкан ҳиссаси ҳақида ҳикоя қилинади.

Китоб-альбом Президентимизнинг “Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабага Ўзбекистон халқининг қўшган муносиб ҳиссасига бағишланган китоб-альбомни нашр этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши ҳамда 2017-2019 йилларда қабул қилинган “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари, Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ўтказилган тантанали маросимлардаги маърузаларида билдирилган ғоя ва фикрлари асосида яратилган.

Китобни тайёрлашда Иккинчи жаҳон уруши билан боғлиқ ноёб, ҳали кўпчиликка маълум бўлмаган тарихий далиллар, факт ва маълумотлар, архив ва одамлар қўлида сақланиб келинаётган нодир суратлардан фойдаланилган.