English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зулфия номидаги Давлат мукофоти — иқтидорли қизларни қўллаб-қувватлаш рамзи

“Зулфияхоним издошлари”

Юртимизда хотин-қизларнинг интеллектуал, ижодий ва ижтимоий салоҳиятини ривожлантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Ана шу эзгу мақсад йўлида таъсис этилган нуфузли мукофотлардан бири — Зулфия номидаги Давлат мукофотидир.

2026 йил

Ушбу мукофот 1999 йилда таъсис этилган бўлиб, буюк ўзбек шоираси, жамоат арбоби Зулфия Исроилова номини абадийлаштириш ҳамда унинг маънавий меросини ёш авлод онгига сингдиришга хизмат қилади. Мукофот, асосан, 14–30 ёш оралиғидаги иқтидорли, ташаббускор ва жамият ҳаётида фаол иштирок этаётган қизларга берилади.

2025 йил
2024 йил
2023 йил
2022 йил
2021 йил

Зулфия номидаги Давлат мукофоти бир қатор йўналишлар бўйича топширилади. Жумладан, адабиёт ва санъат, фан ва таълим, маданият, журналистика, жамоатчилик фаолияти, спорт ҳамда ишлаб чиқариш соҳаларида юксак натижаларга эришган, ўз ютуқлари билан ёшларга ибрат бўлаётган қизлар мукофот соҳибаси бўлишлари мумкин. Бу эса мукофотнинг қамрови кенг эканини, иқтидорни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилганини кўрсатади.

2020 йил
2019 йил
2018 йил
2017 йил

Мукофот соҳибалари нафақат ўз соҳасида муваффақият қозонган, балки фаол фуқаролик позицияси, маънавий баркамоллиги, Ватанга садоқати билан ажралиб туради. Улар орасида кейинчалик мамлакатимиз ва халқаро миқёсда танилган олимлар, шоира ва ёзувчилар, журналистлар, санъаткорлар ҳамда спортчилар етишиб чиққан.

 

2016 йил
2015 йил
2014 йил


Таъсис этилганидан буён ҳозиргача 500 нафардан ортиқ қиз Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган. Бу рақам мукофотнинг йиллар давомида изчил ва адолатли тарзда топшириб келинаётганидан, шунингдек, юртимизда иқтидорли қизлар сони йил сайин ортиб бораётганидан далолат беради.

2013 йил
2012 йил
2011 йил
2010 йил
2009 йил


Зулфия номидаги Давлат мукофоти бугунги кунда фақат мукофот эмас, балки ёш қизлар учун катта ишонч, масъулият ва руҳий таянч ҳисобланади. У ёш авлодни билим олишга, ижод қилишга, жамият равнақига ўз ҳиссасини қўшишга ундайди. Мукофот соҳибалари эса Зулфия сиймосида мужассам бўлган матонат, ватанпарварлик ва маънавий поклик анъаналарини муносиб давом эттириб келмоқда. 

Суратларда: 2009–2026 йилларда Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган қизлар. 

Шавкат Тоҳиров,

ЎзА суратлари.